Техаслик оила ўз уйини сотиш мақсадида интернетда эълон берди. Уйнинг кўриниши ғаройиб бўлганидан унинг суратлари бир зумда интернетда тарқалиб кетди, деб ёзади TravelAsk.
Ташқарисидан туппа-тузук кўринган уй эгалари томонидан 400 минг долларга баҳоланган. Гараж, бассейн, оранжерея ва катта ҳовлига эга ранчо услубидаги уйнинг ҳар бир суратларига ажойиб изоҳ илова қилинган. Унинг эгалари бундай уй ягона эканлигини айтиб ўтишни унутмаган.
Қуйида интерьерида пушти рангдан кўп фойдаланилган ана шу уй суратлари келтирилди.
Изоҳ (0)