Самвел Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълумотларга кўра, «темирйўлчилар» раҳбарияти жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижасидан қониқиш ҳосил қилмаган ва бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланган. Тез орада бу борадаги расмий маълумот чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Фёдоров бир йил олдин, 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Самвел Бабаян 2019 йил февраль ойидан буён «Локо» тизимида ишлаб келмоқда. Олдинроқ аниқроғи 2018 йил январда ЎФА (ўша вақтларда ЎФФ) томонидан Самвел Бабаян умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди. Орадан бир йил ўтиб, Бабаяннинг дисквалификацияси икки ҳафтадан сўнг бекор қилингани маълум бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)