Россия ва Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилувчилари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларга Ўзбекистонни кузатувчи сифатида таклиф қилишади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Қайд этилишича, ҳамкорликдаги машғулотларда Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон делегациялари ҳам кузатувчи сифатида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Шарқий ҳарбий округ «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида «Жанговар ҳамдўстлик – 2019» шиори остидаги Ўзбекистон – Беларусь махсус бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)