Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги Япония элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Дипломатик ваколатхонада император Нарухитонинг тахтга ўтириши муносабати билан қутлов китоби очилди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари дўст япон халқини катта аҳамиятга эга воқеа ва «Рейва» янги ҳукмронлик даврининг бошланиши билан табриклади. Император Нарухитога сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ҳукмронлик даврининг узоқ йиллар давом этишини тилади.
Элчи Нобуаки Ито ўз навбатида Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига Япония ҳаётидаги тарихий воқеа сабабли япон халқига йўллаган табрик ва илиқ тилаклари учун миннатдорлик изҳор этди.
Изоҳ (0)