• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ йил охиригача учта компанияга бўлинади

    Bloomberg нашрида Ўзбекистоннинг нефть ва газ соҳасидаги ислоҳотларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар берди Ўзбекистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Фото: Денис Синяков

    Фото: Денис Синяков

    Материал компания раиси Баҳодиржон Сиддиқов билан бўлган суҳбат асосида тайёрланган.

    Мақола муаллифи Зулфугар Агаев таъкидлаганидек, «Ўзбекнефтгаз» МХКни қайта ташкил этишдан мақсад нефть-газ соҳаси самарадорлигини, унинг шафофлигини ошириш ва хорижий капитални жалб қилишдир.

    Bloomberg журналисти нефть ва газ соҳасидаги бундай йирик ислоҳотлар жараёнини Ўзбекистонда бир неча ўн йиллар давом этган ўзини-ўзи иҳоталаш жараёни якунланганига боғлайди. Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп мамлакат эканлиги, собиқ Иттифоқ республикалари орасида табиий газ ишлаб чиқарувчи учта йирик давлатдан бири каби залворли омиллар ҳам таъкидланган.

    «Ҳукумат қўшимча хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирди, чунки 2025 йилга қадар газ қазиб олиш ҳажмини 17 фоизга ошириш мақсад қилиб қўйилган», дея таъкидланади «Ўзбекистонда давлат газ ишлаб чиқарувчиси бўлинади» деб номланган мақолада.

    « ‘Ўзбекнефтгаз’ АЖ жорий йил охиригача учта алоҳида компанияга бўлинади. Улардан бири газ ва нефть ишлаб чиқаради, нефтни қайта ишлаш заводларини бошқаради, иккинчиси нефть қувурларини бошқаради, учинчиси эса газни тақсимлашни назорат қилади", деб хабар берган Bloomberg компания бошқаруви раиси Баҳодиржон Сиддиқовнинг сўзларига таяниб.

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Нашр шунингдек, Ўзбекистонда хорижий валютани либераллаштириш ва иқтисодий маълумотларнинг ошкоралигини таъминлаш каби иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим қадамлари амалга оширилганини қайд этган. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу қарорлари Халқаро валюта жамғармаси томонидан юксак баҳоланди.

    Мақолада Баҳодиржон Сиддиқовнинг газ тақсимлаш тизимида давлат-хусусий ҳамкорлигини жорий этиш режаси ҳақидаги гаплари ҳам келтирилиб, келгуси олти йил мобайнида ушбу лойиҳалар учун 30 миллиарддан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилгани баён этилган.

    Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ 2019 йилнинг биринчи тўрт ойи давомида 1,2 миллиард АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (ТXI) жалб этган, бу эса дастлаб режалаштирилган 550 миллион АҚШ долларидан икки баравар кўп, деганидир.

    Нефть ва газ соҳасининг янада очиқ бўлишини, хусусан, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Credit Suisse Group AG ва бошқа компаниялар билан тахминан келгуси йилда 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги евробондларни сотишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳам тасдиқлайди, деб ёзади нашр компания бошқаруви раисининг сўзларидан иқтибос келтириб. Таъкидланишича, шу йилнинг февраль ойида 1 миллиард долларлик евробондлар аллақачон сотилган.

    «Бу йил ‘Ўзбекнефтгаз’ АЖ 43 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Умуман олганда, мамлакат газ қазиб олишни 2018 йилдаги 60 миллиарддан 63,6 миллиард куб метргача, 2025 йилга бориб эса 70 миллиард куб метрга етказишни мўлжалламоқда", дейилади мақолада.

    «Лукойл» ЁАЖ, «Газпром» АЖ, Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси каби соҳанинг дунёда етакчи бўлган компаниялари билан фаол ҳамкорлик қилинмоқда. Ҳукумат топшириғига кўра, VR ПЛc ва Total СА компаниялари билан музокаралар олиб бориляпти.

    Нашрнинг қайд этишича, бугунги кунда мамлакатда газга бўлган ички эҳтиёж 40 миллиард кубометрни ташкил этади. Ўзбекистон газни Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилади. Ўтган йили Хитойга учта қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми 9 миллиард кубометрга етди ва тўртинчи линияни ишга тушириш орқали бу ҳажмни ошириш режалаштирилмоқда.

    22.05.2019, 16:33   Изоҳ (0)   15383
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Росгвардия Ўзбекистонни Хитой билан ҳамкорликдаги машғулотларига таклиф қилади

    22.05.2019, 16:22

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анҳор бўйидаги 78-уй аҳолиси билан учрашди

    22.05.2019, 16:11

    Ўзбекистон Бош вазири Тошкентдаги Япония элчихонасида бўлди

    22.05.2019, 16:04

    Сарвар Отамуродов «Ўзагросуғурта»​ АЖга раҳбар бўлди

    22.05.2019, 15:46

    Қирғизистондан Ўзбекистонга цемент етказиб берилиши тикланди

    22.05.2019, 15:45

    Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклидан 7 та банд чиқариб ташланди

    22.05.2019, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.