Ўзбекистонда 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида (январь-апрель) 514,9 миллион доллар миқдорида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми амалга оширилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Бу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 21,2 фоизга ўсиб, умумий экспорт ҳажмининг 9,8 фоизини ташкил қилди.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибидан пахтадан йигирилган ип (58,2%), тайёр тўқима матолар ва тикувчилик кийимлари (22,2%) асосий улушни эгаллаган.
Йил бошидан 246 турдан ортиқ маҳсулотлар дунёнинг 47 та давлатига экспорт қилинди.
Мустақилликка эришган илк йилларда республика енгил саноатида фақатгина пахта хом-ашёси экспорт қилинган бўлса, ҳозирда эса тайёр тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари етказиб берувчи экспортёр сифатида дунё иқтисодиётида ўз ўрнини эгаллаб келмоқда.
Изоҳ (0)