Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Филиппинда кучук вафот этган эгасини унинг ишхонаси яқинида кутди, кейин эса унинг қабри олдида «кўз ёш тўкди». Ушбу ҳолат The Mirror нашри эътиборига тушди.

Фото: The Mirror

Фото: The Mirror

Бубой лақабли кучук икки йил аввал ўқитувчи бўлиб ишлаган Кармелито Марсело билан танишган эди.

58 ёшли эркак Пампанг провинциясидаги коллежлардан бирида дарс берарди.

Кучук ҳар куни эрталаб таълим муассасаси олдига келар, эркак унга овқат берарди. Тушлик вақти эса Бубой синф хонасигаа кирар ва ўқувчилар томонидан меҳмон қилинарди. Кечки пайт у коллеж биносини қўриқларди.

Май ойи бошида Марсело коллежга келмай қўйди. У инсультга чалинган эди. 18 май куни эса эркак вафот этди. Бубой бу вақт ичида ҳар куни Марселонинг хонасига келар, панжаси билан эшикни тақиллатиб уни кутар эди.

Кучукнинг вафодорлигидан таъсирланган ўқувчилар уни Марсело билан видолашишга олиб борди. Бубой Марселонинг жасадини тобутда кўриб, маъюс тортди, сўнг унинг ёнига ётиб олди.

Марселонинг ўлимидан сўнг коллеж ўқитувчилари ва  ўқувчилари кучукни боқиб келмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар