Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Пётр Порошенко беш йил давомида Украина президенти лавозимида фаолият юритиб келган пайтда ўз маблағининг 40 фоизини йўқотди, деб хабар берди Meduza.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Bloomberg’нинг маълум қилишича, унинг бойлиги 2014—2019 йилларда 705 миллионгача қисқарди. Украинанинг  Forbes журнали 2014 йилда Порошенконинг бойлигини 1,3 миллиард долларга баҳолаган, 2015 йилга келиб эса унинг сармояси 750 миллион долларга камайган.

Порошенконинг энг қиммат активи бу Roshen қандолатчилик концернидир. Bloomberg’нинг қайд этишича, 2012 йилда Roshen ишлаб чиқариш ҳажми йилига 400 тоннани ташкил этган. Аммо компания маҳсулоти Россияда тақиқланганидан сўнг бу кўрсаткич тўрт бараварга камайган.

Пётр Порошенко Украинанинг бешинчи президенти. У президентлик сайловларида Владимир Зеленскийга ютқазганидан сўнг ушбу лавозимни 20 май куни тарк этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар