АҚШ Эрон билан уруш олиб бориш ниятида эмас. Бу ҳақда Пентагон раҳбари вазифасини бажараётган Патрик Шенахан Америка конгрессида ўтказилган брифинг якунида маълум қилди, деб хабар беради «Вести.ru».
«Айни вақтда бизнинг асосий мақсадимиз Эрон томонидан амалга ошириладиган нотўғри ҳаракатларни олдини олиш, эскалация эмас. Биз уруш очиш ниятидан йироқмиз. Гап бизнинг Яқин Шарқдаги манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва у ерда амалга оширишимиз лозим бўлган миссиямиз ҳақида кетмоқда», — дейди АҚШ мудофаа вазири.
Теҳрон томонининг жавоб беришича, музокаралар ва дипломатия борасидаги умумий қарашлар қўллаб-қувватланаётганига қарамасдан, ҳозирги вазиятда уларга ёпишиб олиш тўғри бўлмайди. Бундан ташқари Эрон президенти Хасан Руҳоний Оқ Уйнинг санкцияларига қарамасдан Теҳрон бир қатор янги лойиҳаларни ишга туширишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)