Янги Зеландия полицияси Крайстчерчдаги иккита масжидга ҳужум уюштирган Брентон Таррантга теракт содир этганликда айбламоқда, деб хабар берди TJournal.

Фото: TJournal

Қайд этилишича, эндиликда Таррант уч модда бўйича яъни терроризм, 51 кишини ўлдириш ва яна 40 кишини ўлдиришга уринишда айбланмоқда.

Полиция ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.

15 март куни қуролланган шахслар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида жойлашган иккита масжидга ҳужум уюштирган.

Улар масжид ичкарисига кириб, отишма уюштирган. Ҳужум оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 48 киши жароҳатланди. 28 ёшли Брендон Таррант ҳозирга қадар ҳужумда айбланаётган ягона шахс. У ҳужумдан коп ўтмай қўлга олинган. Таррант умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.