Украина бош вазири Владимир Гройсман 22 май куни, ҳукумат йиғилишидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Президент Зеленский ҳукумат истеъфоси ҳақидаги даъвати билан бўлажак барча таҳдидлар учун жавобгарликни зиммасига олди», — деди Гройсман.
Украина президенти Владимир Зеленский инаугурация маросимида ҳукуматга истеъфо беришни таклиф қилганди.
Мамлакат қонунларига кўра, бош вазир парламент қарори билан вазифасига тайинланади ва озод қилинади. Президент фақат бош вазирни истеъфога чиқаришни таклиф қилиши мумкин.
Изоҳ (0)