Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 19 май куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманидаги кафеда содир бўлган оммавий муштлашув натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари пичоқдан жароҳат олган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.
Жароҳатланган фуқаролар қуйидагилар:
- Зиёев Пахлавон Бахтиёрович, 1987 йил 15 октябрда туғилган;
- Зиёев Шахриёр Бахтиёрович, 1986 йил 3 сентябрда туғилган;
- Зияев Анвар Ахрорович, 1987 йил 7 июлда туғилган;
- Maxмудов Абдуазиз Маджидович, 1995 йил 16 июлда туғилган.
П.Зиёев ва Ш.Зиёев I.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург илмий-тадқиқот институтига тиббий ёрдам кўрсатиш учун жойлаштирилган ва айни пайтда операция блокига ўтказилган. Мазкур ҳолат бўйича Россия Жиноят кодекси 111-моддаси 3-қисми («Қасддан оғир тан жароҳати етказиш») бўйича жиноий иш очилган.
Бош консулхона Санкт-Петербург шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Изоҳ (0)