Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ушбу ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 16 апрелда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган.
Ушбу Қонуннинг мақсади қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжат қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат ҳисоби, электр энергиясининг тарифлари каби боблардан иборат.
Изоҳ (0)