Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабининг бузилиши ҳақида маълумот тарқатилди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарнинг нотўғри эканлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 10-бандига мувофиқ, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларининг ер участкаларини ҳамда кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади.
Бугунги кунга қадар Халқ таълими вазирлигига мазкур мактабнинг ер участкаларини ва кўчмас мулкини бегоналаштириш тўғрисидаги аризалар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)