• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саккизта тилни биладиган андижонлик қайнона

    Охирги пайтларда Ўзбекистонда қайнона ва келинлар ўртасида арзимаган сабаблар туфайли турли-туман тушунмовчиликлар, жанжаллар, ҳаттоки, дахшатли жиноятлар ҳам содир бўлмоқдаки, бундай хунук манзаралар бутун бир халқнинг қайнона-ю келинлари номига доғ туширмоқда. Аммо орамизда нафақат бир ёки икки, балки беш, олти нафар келин билан муроса-ю мадора қилиб, фарзанди оиласини янада мустаҳкамлаш йўлида барча қийинчиликларни сабр-бардош ила енгиб келаётган қайноналар ҳам йўқ эмас.

    Фото: Рустамбек Араббоев

    Фото: Рустамбек Араббоев

    Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги «Соҳиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 74 ёшли Кимёхон ая Орипова ҳам бой ҳаётий тажрибага эга, оқила қайноналардан. Турмуш ўртоғи Ғуломжон ота Орипов билан 12 нафар ўғил-қизни эл-юрт корига камарбаста этиб тарбиялаган онахон бугун умр йўлдоши иккиси 8 келин ва элликдан зиёд невара-ю чеваралар қуршовида бахтли ҳаёт кечирмоқда. «Дарё» мухбири файз-барака қўним топган бу бахтли оила соҳиблари хонадонида бўлди.

    «Тўнғич фарзандимнинг қадами қутлуғ келган»

    Кимёхон Орипова:

    «Ўн тўққиз ёшимда қўшни қишлоқдан шу хонадонга келин бўлиб тушганман. Барча қизлар сингари менда ҳам бошида янги оила муҳитига кўникиш осон кечмаган. Келинлик пайтимда раҳматли қайнонамнинг ўзлари ҳам келин эди, яъни қайнонаси билан бирга яшарди. Ҳар иккисидан ҳам билмаганларимни ўрганиб, тажрибамни ошириб борганман. Улар ўз қизларидек қабул қилишиб, қўлимдан келмайдиган ишларда яқиндан кўмаклашишарди. ‘Доимо дарвозадан ҳатлаётганда уйдаги гап-сўзларни унутиб, қўни-қўшниларга оиламизда бўлаётган ҳолатларни айтиб юрманг. Кўчадан ҳам гап ташиб келманғ, деган фикрларни такрор таъкидлашдан чарчашмасди. Бугун ўйлаб кўрсам, уларнинг ҳар бир гапи оиламиз мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида айтилганлигига ишонч ҳосил қиляпман.

    Раҳматли қайнонамнинг икки фарзанди бор эди холос. Қайнопам Тиллохон билан ҳозиргача ҳудди опа-сингиллардек бир-биримиздан маслаҳатлар сўраб, кунора йўқлаб турамиз. Йигирма ёшимда оналик бахтига муяссар бўлганман. Қайнонам Умрихон ая ўғил набира кўрганликларидан шодланиб, уларга Бахтиёр, дея исм қўйган. Тўнғич фарзандимизнинг қадами қутлуғ келиб, шундан сўнг Яратган биринма-кетин ўғил-қиз ато этди. Икки марта эгизак фарзандларни дунёга келтирдим. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин, барчаси оиласи билан тинч-тотув яшаяпти. Фақатгина бир неча йил олдин тўққизинчи фарзандим Улуғбекнинг бевақт вафот этгани биз учун оғир зарба бўлди. Фарзанд доғи қалбни ўқдек тешиб ўтаркан. Ҳеч бир ота-онага фарзандининг ўлимини кўриб, сўнг доғда қолишини раво кўрмайман».

    «Келин ҳам бировнинг кўз қорачиғи»

    «Оиланинг тинч-тотувлиги, фаровонлиги кўп жиҳатдан хонадондаги ёши улуғ инсонларга, қайнона-қайноталарга боғлиқ. Уларнинг ўгитлари, панд-у насиҳатлари туфайли оила мустаҳкам бўлади. Қайноналик ҳам маъсулият, ўзга бир оила муҳитида тарбия топган қизни ўз қизидек қабул қилиш, унга ғамхўрлик кўрсатиш катта фидоийлик талаб этади. Қайнона меҳрибон, келинининг борини ошириб, йўғини яширса, билмаганини ўргаца, келин ҳам бу даргоҳда палак ёзади. Ёш, уй-рўзғор ишларида, муомала-муносабатда нўноқроқ келинлар ҳам бундай қайнонанинг тарбиясини олиб, оқила ва саранжом-саришта бекага айланганини кўп бор гувоҳи бўлганман. Агар қайнона бағрикенг, ҳар бир гапни етти ўлчаб, бир кесиб айтса, ҳар қандай вазиятни тўғри тушунса оила пароканда бўлмайди. Айримлар келин сал ухлаб қолса ёки озгина бееътибор бўлса, жеркиб, теграйверади. Маҳалла-кўйга келинининг ҳатти-ҳаракатини дастурхон қилади. Келинига қўпол муомала қилиб, дилини оғритади, кун бермай, кесатиқ гапларни айтишдан сира чарчамайди. Бир ўйлаб кўрингчи, қайнонанинг феъл-атвори шундай бўлса, унинг фарзанди қандай қилиб бахтли-саодатли ҳаёт кечиради?! Юқорида айтганимдек, оила тотувлиги кўп жиҳатдан қайнонага ҳам боғлиқлигини ёддан чиқармаслик даркор».

    «Актрисалик ҳам қилиш керак»

    «Баъзи келинлар қайнонаси тежамкор, саранжом-саришта, болаларга эътиборли бўлсин, деган мақсадда тергаса, дарров аразлаб, ‘яшамайманга’ тушиб қолишади. Аслида келин қайнона ва бошқа оила аъзоларидан ранжимаслиги, уларга гап қайтармаслиги ҳамда эрининг уйидаги гап-сўзларини ота-онасиникига ташимаслиги зарур. Уларни ҳурматларини жойига қўйиб, оила мустаҳкамлиги йўлида баъзан актрисалик ҳам қилиб туриши керак».

    «‘Сен-менъга бормаганмиз»

    «Келинларимнинг барчаси қўшни маҳалла ва қишлоқ фарзандлари. Уларнинг ҳаммасини турмуш ўртоғим иккимиз бирга танлаганмиз. ‘Онасини кўриб, қизини ол’ дейишганидек, аввал бўлажак қудаларим ҳақида суриштириб, кейин эшик қоқиб борганмиз. Худога шукр танловда адашмай, тўғри қилган эканмиз. Ҳаммалари ўзларидан тиниб-тинчиб, секин-аста қуда-андали ҳам бўлишяпти. Шу пайтгача келинларим билан ‘сен-менъга бориб, маҳалла-кўйга донғимиз чиқмаган. Ҳануз қандай ишнинг бошини тутишмасин, албатта, бизлардан маслаҳат олишади. Тўнғич келиним Куназимхон эсли, ҳар бир ишни вақтида уддасидан чиққани учун ундан қолган келинларим ҳам андоза олишган. Ҳаммаси бир-биридан яхши. Улар ҳам ўзаро аҳил-иноқ. Илоҳим, меҳр-оқибатларига кўз тегмасин!»

    «Қайноналикнинг ҳам гашти бор экан»

    Куназимхон Орипова, катта келин:

    Фото: Рустамбек Араббоев

    Фото: Рустамбек Араббоев

    «Бу ерга келин бўлиб тушганимда ўн тўққиз ёшда эдим. Барча қишлоқ келинлари сингари саҳар уйғониб, қуёш чиққунича кўп юмушларни бажаришга улгурардим. Ўша йили қайнонам ўн учинчи фарзандини дунёга келтирган. Келинлик вазифаларимдан ортиниб, чақалоққа ҳам қарардим. Шунингдек, турмуш ўртоғим ҳам талаба бўлганлиги ва уйга ҳафтада бир марта келганлиги туфайли бутун оиламиз билан бир хонада қишлаб, яшардик. Катта қайнонамни ҳам, қайнотам ва қайнонамни ҳам муросалигига амин бўлиб, уларнинг аҳиллигига тан берганман. Биз алоҳида ҳовлига чиқиб кетгунимизга қадар уч овсин шу хонадонда бирга яшаганмиз. Ҳеч қачон орамизда совуқ муносабатлар бўлган эмас. Дала ишларида ҳам, уй юмушларида ҳам бир-биримизга ёрдам берардик. Ҳозир ўзим ҳам келин олиб, қайноналик мартабасига эришганман. Қайноналикнинг ҳам ўзига яраша машаққати ва гашти борлигини тушуниб бораяпман!»

    «Бирор марта танбеҳ эшитмаганман»

    Муножатхон Орипова, олтинчи келин. Тумандаги 46-умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

    Фото: Рустамбек Араббоев

    Фото: Рустамбек Араббоев

    «Айрим пайтларда қайнонамнинг саккизта тилни қандай билганига ҳайрон қоламан. Сабаби улар биз келинларнинг барчасини тилини топиб, гап айтадилар. Қайнонам чиндан ҳам тилла аёл. Бу йил турмуш қурганимга 18 йил тўлган бўлса, шу пайтга қадар бирор марта ҳам танбеҳ эшитган эмасман. Ҳар бир вазиятни юмшоқлик билан тушунтирарди.

    Тўйимиздан кейин бир ҳовлида уч келин яшай бошладик. Уй ишларини ҳам келишиб бажарардик. Ота уйим шаҳартартиб бўлганлиги учун бу ерда мол боқиб, қишлоқ ҳаётига ҳам мослашдим. Қайнонамнинг ўзлари нон ёпиш, мазали таомлар тайёрлаш борасида ҳам устозлик қилиб, маҳоратимни ошишида яқиндан ёрдамлашган. Ҳаттоки, қайнонам мактабда ишлашимга рухсат бериб, ўзлари ёзув-чизувларимни қилишим учун жиҳозлар ҳам олиб берган. Ўз навбатида фарзандлар тарбияси, келинлик вазифаларимни вақтида уддасидан чиқишга интилардим. Қайнонамнинг маслаҳатларига амал қилиб, кам бўлганимиз йўқ. Илоҳим, қайнотам иккисининг умрлари узун бўлсин. Яна узоқ йиллар биргаликда бизларга бош бўлиб юришсин!»

    «‘Сотти келин’ дейишади»

    Шоирахон Орипова, кенжа келин:

    «Беш-олтита хонадон наридаги ҳовлидан келин бўлиб тушганман. Энг кичик келин бўлганим ва кун давомида қайнона-қайнотамни хизматини қилганим боис қайнопаларим ҳам, қўни-қўшнилар ҳам ‘Сотти келин’ дейишади. Катта ҳовлилиги учун келди-кетди кўп. Ҳар куни меҳмонлар, қариндош-уруғларнинг қадами узилмайди. Тандир-тандир нон ёпиб, катта қозонларда таом қилишга ҳам овсинларим ва қайнонам сабаб ўрганиб қолганман.

    ‘Саккиз келин қандай тил топишасизлар’, дея сўрайдиганлар талайгина. Ҳамма гап қайнонамда, оиламиздаги муҳитда. Улар бизга аҳилликни ўргатганлар. Қайнотам узоқ йилдан бери ҳайдовчилик қилади. Уйда жуда кам бўлса-да, биз келинлар уларнинг ҳам ҳурматини жойига қўйиб, эъзозлаймиз».

    Маълумот ўрнида:

    Фото: Рустамбек Араббоев

    Фото: Рустамбек Араббоев

    - Кимёхон ая ва Ғуломжон отанинг никоҳ қурганларига 54 йил тўлди.

    - Уларнинг 40 нафар невара, 18 нафар чеваралари бор.

    - Невара келинлар эса 6 нафар.

    Муаллиф: Миролим Исажонов

     

    21.05.2019, 21:51   Изоҳ (0)   70115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг энг яхши олийгоҳлари, Forbes рўйхатига кирган асли тошкентлик модельер, энг кам иш ҳақи атамасининг ўзгариши ва куннинг бошқа хабарлари

    21.05.2019, 21:38

    Аэропортда «ноқонуний» таксичи ўз хизматларини таклиф қилдими? Тошкент шаҳар ИИББга хабар беринг

    21.05.2019, 20:33

    22 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    21.05.2019, 20:20

    Тошкентлик фуқарога юборилган почта жўнатмасидан марихуана чиқди

    21.05.2019, 20:07

    Ўзбекистонда автомобиль чироқлари савдоси авжига чиқди. Бундан ким фойда кўрмоқда? (видео)

    21.05.2019, 19:41

    Бекободда чиқиндихонадан аёл кишининг жасади топилди

    21.05.2019, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Саломатлик | 28 июн, 10:35

    Трамп Эрон ҳукумати у билан имкон қадар тезроқ учрашишни истаётганини билдирди

    Дунё | 28 июн, 10:10

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45

    “Мени телевидениега чиқарилмасин, деган топшириқни ким берганини билмайман” — хонанда Хуршид Расулов “запрет”га тушгани ҳақида

    Мусиқа | 28 июн, 09:04

    Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 08:33

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.