Ўзбекистонга 2019 йилнинг январь апрель ойларида 136,8 миллион долларга енгил автомобиллар келтирилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.

Фото: Ландровер

Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 2,1 баравар кўп. Таққослаш учун, бутун 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этган.

Чет эл автомобиллари импорти ортишига январь ойида уларни келтириш осонлаштирилгани билан изоҳланмоқда. Агар автомобиль 40 минг доллар турса ва ишлаб чиқарилганидан икки йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, унга нисбатан нол қийматдаги бож тўлови ва аксиз солиғининг 20 фоизи жорий этилади.