Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати шарҳига кўра, 2019 йил якунлари бўйича инфляция 13,5−15,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинган эди, деб хабар берди Spot.

Фото: Баҳодир Мамажонов / Марказий банк

Фото: Баҳодир Мамажонов / Марказий банк

Унга кўра йиллик инфляциянинг энг юқори қиймати 2019 йилнинг I чорагида юзага келиши кутилган.

2019 йил I чоракдаги пул-кредит сиёсати шарҳига кўра, инфляция даражаси айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таклифига мавсумий омиллар таъсири, ҚҚС базасининг кенгайтирилиши ҳамда миллий валютанинг бироз қадрсизланиши таъсири остида шаклланиб, кутилгандан паст даражада бўлганлиги қайд этилди.

2017−2019 йиллар I чораги давомида ИНИ ва унинг таркиби ўзгариши:

Фото: Spot

Фото: Spot
  1. а) йил бошига нисбатан ўзгариши; б)% ИНИдаги салмоғи, % банд
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг март ойи охирида истеъмол нархлари индекси бўйича ҳисобланган чораклик инфляция ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,6% бандга пасайиб, 4,3%ни ташкил қилди.

Аввалги йилларда кузатилгани каби инфляциянинг асосий «драйвери» озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўлиб, унинг чораклик инфляциядаги салмоғи 2,8% бандга тенг бўлди. Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улуши сезиларли қисқариб 1% бандни ва хизматлар улуши эса 0,5% бандни ташкил этди.

Ушбу даврда йиллик инфляция кўрсаткичлари январдаги сезиларли пасайишдан сўнг, февраль ва март ойларида ўсувчи тенденцияга эга бўлди.

Хусусан, январда йиллик инфляция даражаси 1,3% бандга пасайиб, 13%ни ташкил қилган бўлса, март охирига келиб 13,6%гача кўтарилди.

ИНИ йиллик ўзгариши ва уни таркибининг динамикаси:

Фото: Spot

Фото: Spot

Шунингдек, ҚҚСни солиқ солиш базаси кенгайишининг нарх динамикасига таъсири мўътадил деб баҳоланмоқда ва ушбу таъсир келгусида ҳам сақланиб қолиниши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар