Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати шарҳига кўра, 2019 йил якунлари бўйича инфляция 13,5−15,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинган эди, деб хабар берди Spot.
Унга кўра йиллик инфляциянинг энг юқори қиймати 2019 йилнинг I чорагида юзага келиши кутилган.
2019 йил I чоракдаги пул-кредит сиёсати шарҳига кўра, инфляция даражаси айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таклифига мавсумий омиллар таъсири, ҚҚС базасининг кенгайтирилиши ҳамда миллий валютанинг бироз қадрсизланиши таъсири остида шаклланиб, кутилгандан паст даражада бўлганлиги қайд этилди.
2017−2019 йиллар I чораги давомида ИНИ ва унинг таркиби ўзгариши:
- а) йил бошига нисбатан ўзгариши; б)% ИНИдаги салмоғи, % банд
Аввалги йилларда кузатилгани каби инфляциянинг асосий «драйвери» озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўлиб, унинг чораклик инфляциядаги салмоғи 2,8% бандга тенг бўлди. Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улуши сезиларли қисқариб 1% бандни ва хизматлар улуши эса 0,5% бандни ташкил этди.
Ушбу даврда йиллик инфляция кўрсаткичлари январдаги сезиларли пасайишдан сўнг, февраль ва март ойларида ўсувчи тенденцияга эга бўлди.
Хусусан, январда йиллик инфляция даражаси 1,3% бандга пасайиб, 13%ни ташкил қилган бўлса, март охирига келиб 13,6%гача кўтарилди.
ИНИ йиллик ўзгариши ва уни таркибининг динамикаси:
Шунингдек, ҚҚСни солиқ солиш базаси кенгайишининг нарх динамикасига таъсири мўътадил деб баҳоланмоқда ва ушбу таъсир келгусида ҳам сақланиб қолиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)