Имом Бухорий мажмуасининг қайта таъмирланиши, кенгайтирилиши, обод қилиниши юртимизнинг туризм салоҳиятини тобора юксалтиради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги.
Имом Бухорий мажмуаси атрофида зиёратчилар учун замонавий, барча талабга жавоб бера оладиган инфратузилма яратиш мақсадида бош режа ишлаб чиқилган. Унга кўра, мажмуа яқинида қарийб бир километрлик хиёбон яратилади, хиёбон бўйлаб 26 та меҳмонхона бунёд этилади.
Ана шу ишларнинг дастлабкисига бугун биринчи тамал тоши қўйилди. Имом Бухорий мажмуаси ёнида дунёга машҳур Индонезия мамлакатининг «Саҳид Hotels & Ресорт» компанияси маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда беш юлдузли меҳмохона қуришни бошлади.
Бинонинг пойдеворини қўйиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокимлиги, хорижлик инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ва Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов иштирок этди.
Изоҳ (0)