Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 22 ёшли Ш.Р., А.И. ва 20 ёшли Л.Т. 25 ёшли Н.М.нинг қўлидаги Redmi 6 Pro мобил телефонини тортиб олиб, қочган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, воқеа 18 май куни содир бўлган.
Талончилар воқеа жойидан қочаётган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)