Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича бир қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Унга кўра, 2021 йил 1 июлга қадар Самарқанд вилоятида Булунғур сув омбори қурилади. Бу бўйича лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳам тасдиқланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 46 миллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади. Сув омборини ишга тушириш натижасида 51 нафар киши янги иш ўрнига эга бўлади.
Шунингдек, 2019–2022 йилларда Самарқанд шаҳрида қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўллари, барпо этиладиган тоннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Шунга биноан, жами 2,7 триллион сўмдан зиёд маблағ узунлиги 103 километрни ташкил этувчи автомобиль йўлларининг қурилиш ва таъмирланиши, тоннел ва кўприклар барпо этилиши учун сарфланади.
Мавзуга доир: Каттақўрғонда 340 млн долларлик цемент заводи қурилади
Изоҳ (0)