МГИМО битирувчиларининг Тошкентдаги V халқаро форумида иштирок этган «Газпромбанк»нинг биринчи вице-президенти Денис Шулаков Ўзбекистон облигацияларини рублда чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шулаковнинг таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар эканлиги инвесторларни қизиқтирмоқда.
«Сўнгги вақтларда Ӯзбекистон импорти ички ҳолатни тўлиқ модернизация қилишга йўналтирилган. Бу тўғри йўналишли тадбир», деди у.
«Газпромбанк» вице-президенти, шунингдек, Тошкентни Марказий Осиёнинг молиявий маркази сифатида эътироф этди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг илк халқаро облигациялари Лондон фонд биржасида жойлаштирилган, 1 миллиард долларлик облигацияларга якунда 3,8 миллиард долларлик талаб бўлганди.
Изоҳ (0)