«Евровидение» ғолиби — Нидерландия вакили Дункан Лоуренс халқаро қўшиқлар танловининг асосий қоидасини бузди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: «РИА Новости»

Таъкидланишича, «Евровидение»нинг бош қоидаси — янги қўшиқни ижро этиш. Аммо Дункан Лоуренс 2017 йилдаёқ куйлаган Arcade қўшиғи билан чиқиш қилди. Худди шу қўшиқ видеоси фойдаланувчилардан бирининг YouTube-каналида эълон қилинди.

Видеолавҳада Лоуренс Arcade қўшиғини куйлаётгани акс этган, аммо видеоёзув 2017 йил 9 июнда олинган. Ушбу ҳолат танлов натижаларини бекор қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.