«Евровидение» ғолиби — Нидерландия вакили Дункан Лоуренс халқаро қўшиқлар танловининг асосий қоидасини бузди, деб хабар беради «Газета.ru».
Таъкидланишича, «Евровидение»нинг бош қоидаси — янги қўшиқни ижро этиш. Аммо Дункан Лоуренс 2017 йилдаёқ куйлаган Arcade қўшиғи билан чиқиш қилди. Худди шу қўшиқ видеоси фойдаланувчилардан бирининг YouTube-каналида эълон қилинди.
Видеолавҳада Лоуренс Arcade қўшиғини куйлаётгани акс этган, аммо видеоёзув 2017 йил 9 июнда олинган. Ушбу ҳолат танлов натижаларини бекор қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=DtzDJs62NtE&app=desktop
Изоҳ (0)