Калифорниядаги Монтерей кўрфазидаги балиқчилар қайиғи олдидан улкан кит сузиб чиқди, деб ёзади TravelAsk нашри. Китларнинг миграциясини кузатишга келган сайёҳлар улкан китнинг балиқчилар қайиғи олдидан сузиб чиқиб, юқорилаганини видеога муҳрлади.
Хабар берилишича, Монтерей кўрфазида кўплаб денгиз сутемизувчилар яшайди. Шунингдек, кўрфаз йирик китларнинг миграция қиладиган йўлида жойлашган.
Ушбу онлар муҳрланган ёрқин суратлар муаллифи фотограф Дуглас Kraft ҳамда китлар кузатувчиси Кейт Каммингс бўлди.
Маълумот учун, балоғатга етган китнинг оғирлиги 30 тоннагача етиб, узунлиги 12 метрдан 16 метргача етиши мумкин. Китлар актив бўлиб, мулоқотга мойиллиги сабаб, кит кузатувчиларининг ёқимтойи ҳисобланади.
https://www.youtube.com/watch?v=gMj_Fky3cmY
Изоҳ (0)