ДПС инспектори Санкт-Петербург марказида тунда Skoda Rapid русумли такси машинасини тўхтатишга уринди, бироқ ҳайдовчи унга бўйсунмади. Тезликни ошириб, автомобиллар оқимига қўшилиб кетди, дея хабар беради «Nuz.uz».
Skoda светофор олдида тўхтаганида инспектор машинага етиб олди. Полициячи қуролини чиқариб, автомобиль эшигини очмоқчи бўлганида такси жойидан қўзғалди ва қарама-қарши йўлга чиқиб, кўздан ғойиб бўлди.
ДПС ходимлари метронинг Чкалов бекати яқинидагина ҳайдовчини ҳибсга олишга муваффақ бўлди.
Россия ИИВ Санкт-Петербург бўйича бош бошқармаси матбуот хизматига кўра, таксини ижара шартномаси асосида 21 яшар Ўзбекистон фуқароси бошқарган. У олдин ҳам маст ҳолатда машина мингани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)