Америкаликларнинг ярмидан кўпи бутун дунёда ишлатиладиган ўнлик саноқ системаси бўлмиш араб рақамлари мактабда ўргатилиши керак эмас деган фикрда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
АҚШда ўтакзилган ижтимоий сўровлар натижасида 56% респондент араб рақамлари мактабда ўргатилмаслиги керак деб ҳисоблашига бутун «араб» дунёсига бўлган муносабати сабаб бўлган.
Хабарда айтилишича, сўров давомида фуқароларга араб рақами аслида нима экани тушунтирилмаган. Одатда 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9 белгилари араб рақамлари деб аталади. Улар ҳинд математиклари томинидан ишлаб чиқилган ва араб олимлари томонидан кенг тарғиб қилинган.
Яна 29% респондент эса араб рақамлари мактабда ўқитилиши керак деб ҳисоблаган, 15% аҳоли эса жавоб беришга қийналган.
Респондентларнинг жавоби партиявий бўлинишга кўра сезиларли фарқ қилиши мумкин: Республикачилар партиясининг 72 фоизи араб рақамига қарши, демократлар орасида эса 40 фоизигина шундай жавоб берди. Шу билан бирга, ушбу икки гуруҳнинг таълим даражасида сезиларли фарқ йўқ.
Изоҳ (0)