Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2019 йилнинг 15 май куни Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбир давомида «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи Б.А. ва Б.Л. фуқаро Б.А.нинг 2019 йилнинг 13 май куни туққан фарзандини Д.З.га 2 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)