«Ўзбекистон темир йўллари» 18 майдан бошлаб янги 6427 ҳамда 6428-сонли Тошкент—Хожикент—Тошкент шаҳарлараро тезюрар поезд ҳаракатини йўлга қўйди.
Қатновлар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
«Салар» темир йўл бекатидан (метронинг «Пушкин» бекати) поезд эрталаб соат 06.43 да йўлга чиқиб, Хожикентга соат 08.01 да етиб боради. «Хожикент» станциясидан соат 18.13 да ҳаракатланган поезд соат 19.31 да «Салар» бекатига етиб келади.
Мазкур тезюрар поезд йўл давомида оралиқ бекатларда тўхтамайди. Бу эса манзилга тез етиб боришга хизмат қилади.
Изоҳ (0)