Тошкентда «Файзобод» автодромидаги йўл қатламини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ИИББ мабуот хизмати маълум қилди.
Миробод тумани, Файзобод кўчаси, 43-уй манзилида жойлашган ва Бектемир, Яшнобод, Шайхонтоҳур туманларига хизмат кўрсатувчи Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими биноси 1978 йили қурилган.
Бугунги кунда амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган ушбу бино ва автодромни тўлиқ таъмирдан ўтказиш зарурати юзага келган.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти республика ИИВга ходимлар ва бўлажак ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида янги бино қурилиши ва автодромни таъмирдан ўтказишга маблағ ажратишни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаат кўриб чиқилгунга қадар, вақтинчалик чора сифатида ЙҲХБ ходимлари томонидан «Файзобод» машқ майдони ҳудудидаги йўл қатламини маълум қисмини таъмирдан ўтказиш чораси кўрилди.
Изоҳ (0)