Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида шу йилнинг 25—26 май кунлари «Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди» шиори остида ТЕCHNО DISCOVERY-2019 фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тошкент ҳарбий округининг «Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдонида бўлиб ўтадиган ушбу фестивалда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари лойиҳалари билан иштирок этади.
Фестивальда ҳарбий-техник соҳага оид ишланмалардан ташқари ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган инновацион лойиҳалар қабул қилинади.
Лойиҳалар 30 сонияли видео лавҳа ва фото материаллар тарзида, ишланма ва иштирокчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ёзилган ҳолда (+998 93) 671-75-47 рақамнинг Telegram-месенжерига юборилиши сўралади.
Изоҳ (0)