15—19 май кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида ўтказиладиган таэквондо бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларнинг жанг кунлари тақвими маълум бўлди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 12 нафар таэквондочи билан иштирок этади.
Қуйида ўзбекистонлик спортчиларнинг жанг кунлари тақвими берилган:
- 15 май: Суҳроб Бобобеков (-58 кг)
- 16 май: Валентин Хегай (-54 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг)
- 17 май: Мадинабону Маннопова (-49 кг), Зария Қосимова (-57 кг) ва Никита Рафалович (-74 кг)
- 18 май: Чарос Қаюмова (-53 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг) ва Шуҳрат Салаев (-80 кг)
- 19 май: Феруза Содиқова (-62 кг), Максим Рафалович (-87 кг) ва Дмитрий Шокин (+87 кг)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)