15—19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтадиган таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Мазкур мусобақада жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатидан таэквондочилар иштирок этади. Мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга Миллий олимпия қўмитаси алоҳида пул мукофотини ваъда қилганди. Унга кўра олтин медаль эгасига 30 минг, кумуш медаль соҳибига 20 минг ва учинчи ўрин эгасига эса 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.
Мусобақа Токио Олимпиадасига энг кўп рейтинг очколарини тақдим этади.
Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоа таркиби қуйидагича:
Эркаклар:- -54 кг: Валентин Хегай
- -58 кг: Суҳроб Бобобеков
- -74 кг: Никита Рафалович
- -80 кг: Шуҳрат Салаев
- -87 кг: Максим Рафалович
- +87 кг: Дмитрий Шокин
- -49 кг: Мадинабону Маннопова
- -53 кг: Чарос Қаюмова
- -57 кг: Зария Қосимова
- -62 кг: Феруза Содиқова
- -67 кг: Нигора Турсунқулова
- +73 кг: Светлана Осипова
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)