Шри-Ланка расмийлари мусулмонларга нисбатан ҳужумлар тўхтамаётгани учун мамлакат миқёсида комендантлик соати жорий этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Оролда икки кундан бери оломон масжидларга ҳужум қилаётгани ва мусулмонларга тегишли дўкон, корхоналарни вайрон қилаётгани билдирилмоқда.
Комендантлик соати 21.00 дан 4.00 гача амалда бўлади. Бундай тартиб алоҳида кўрсатма берилгунга қадар кучда қолади. Комендантлик соати давомида полициянинг қўшимча кучлари тартибсизликларнинг олдини олади ва кўчалардаги вазиятни назорат қилади.
Изоҳ (0)