УЕФА Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Лигаси финалига ҳакамлар бригадасини тайинлади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.
«Челси»—«Арсенал» учрашувини Жанлука Рокки бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Унга қанотларда Филиппо Мели ва Лоренцо Манганелли ёрдам беради. Даниэле Орсато тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.
Икки нафар италиялик Массимилиано Иррати ва Марко Гуида, бундан ташқари польшалик Шимон Марчиняк ҳамда Соколницки (у офсайдларга жавоб беради) видеоассистент сифатида ишлайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)