Халқаро валюта жамғармаси ва Покистон Исломободга 39 ой давомида 6 миллиард долларга яқин молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси хабар берди.
«Покистон ҳукумати ва ХВЖ гуруҳи 39 ой давомида 6 миллиард долларга яқин кредит ўз ичига оладиган иқтисодий сиёсат бўйича келишувга эришди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Покистон оғир иқтисодий аҳволда бўлиб, кескин сиёсат ва ислоҳотларга, шунингдек, заиф томонларни бартараф этиш учун ташқи молиялаштириш, хусусий секторни мустаҳкамлаш ва иш ўринларининг яратилишига муҳтож.
Изоҳ (0)