12 май куни Париж марказида Extinction Rebellion экологик ҳаракати аъзолари акция ўтказиб, Трокадеро майдонидаги Шайо қасри зиналарига 300 литр сунъий қонни тўкиб юборди, деб хабар беради Meduza.
Шу орқали ҳаракат фаоллари ноёб турдаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг йўқолиб кетиш хавфига эътибор қаратиб, ҳукуматни Ер сайёрасининг биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш йўлида чора кўришга чақирди. Акцияга кўплаб журналист ва сайёҳлар гувоҳ бўлди.
https://twitter.com/YahooActuFR/status/1127484654557306880
Фаоллардан бири сунъий қон тўкилган зина устига ётиб, оммавий қирғинни ифодалади, бошқалар эса ўз шиорларини намойиш этди.
Жорий йилнинг май ойида Парижда эълон қилинган БМТнинг баёнотида миллионга яқин биологик турлар инсон фаолияти натижасида қирилиб кетиш арафасида эканлиги айтилган эди.
Изоҳ (0)