Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида афғон парламентининг маданият бўйича комиссияси маслаҳатчиси, собиқ тележурналист Мина Мангал отиб кетилди, деб хабар беради DW.
Ariana News телеканалининг собиқ мухбири 11 май куни мотоциклда бўлган икки нафар номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган.
Полиция матбуот котиби Басир Мужаҳеднинг маълум қилишича, ҳужум уюштирилган вақтда Мина парламентга кетаётган бўлган. Қотиллик нима сабабдан содир этилгани ҳозирча номаълум, полиция тергов ишларини олиб бормоқда.
Шу куннинг ўзида Ғазни вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган етти нафар болакай ҳалок бўлди. Афғонистон ҳукуматининг маълум қилишича, бомба «Толибон» террорчилик гуруҳининг аъзолари томонидан қўйилган.
БМТ маълумотларига кўра, 2018 йилда Афғонистонда 3804 нафар тинч аҳоли ўлдирилган бўлиб, уларнинг 900 нафардан ортиғи болалардир.
Изоҳ (0)