Испаниянинг Каталония мухтор жамиятида содир бўлган оммавий йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 25 киши жароҳат олди, деб хабар беради «Газета.ru».
El Mundo нашрининг маълумот беришича, Барселона провинциясининг Сан-Садурни-д’Анойя туманида жами 12 та автомобиль ўзаро тўқнашган.
Таъкидланишича, нохуш ҳодиса оқибатида 25 киши жароҳат олган. Уларнинг айримларига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса, аксарияти вертолёт ёрдамида шифохонага етказилган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳудудда 15 километрли тирбандлик юзага келган.
Айни вақтда оммавий ЙТҲ нима сабабдан юзага келганини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)