Мудофаа вазирлиги ҳамда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 12 май ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида «Соғ танда — соғлом ақл» шиори остида оммавий юриш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, саломатлик акциясида мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашган.
Юриш акцияси иштирокчиларига Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамкорхлик қилди. «Финиш» чизиғида оммавий тадбир иштирокчилари учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳ (0)