11 май куни Тошкентдаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидда таровеҳ намози адо этилиб, хатми Қуръон бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Таровеҳ намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, уламолар, марҳум шайх ҳазратларининг яқинлари, шогирдлари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур масжидга Исмоил Муҳаммад Содиқ имом-хатиб этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)