Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»да апрель ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Мисрлик футболчи ўтган ойда 6 та учрашувда 5 та голга муаллифлик қилди.
У бу йўлда жамоадошлари Садио Мане ҳамда Жордан Ҳендерсонни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ октябрь ва декабрь ойларида ҳам мазкур совринга эга чиққанди.
Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсум Премьер лигада 37 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)