Испания футбол федерациясининг сўнгги иқтисодий ва молиявий ҳисоботига кўра, Ла Лига клублари ўтган мавсумда 4,5 миллиард евро даромад олди.
Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади, шу билан бирга ўтган мавсумдагига нисбатан 20,6 % кўпроқни ташкил этади.
Қайд этиш жоиз, футболчилар трасферининг 2 баравар ошгани ва 1,02 миллиард еврога етгани (+104,3%), шу билан бирга тижорий даромадларнинг 838 миллион еврони ташкил этгани (+34,1%) клублар даромади ўсишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, ялпи даромад (EBITDA) 945 миллион евро (20,7 фоизга ўсди), соф фойда эса 189 миллион еврони (+6,7 %) ташкил этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)