Рамазон ойида мусулмонлар рўза тутиб, кун давомида овқатдан, ичимликдан, номақбул ишлардан ўзини тияди. Намоз ўқийди, диний ишлар билан машғул бўлади, садақа беради.
Туркия аҳли ҳам бошқа мусулмонлар каби Рамазонни интиқлик билан кутган. 6-май тунида Туркиядаги мусулмонлар илк саҳарликка уйғонди. Кўпгина турклар анъанага кўра, биринчи ифторликни масжид яқинидаги майдонларда ва масжидларда жамоа бўлиб қаршилайди.
Туркияда қуёш ботиб, оғиз очар маҳалда рўзадорлар учун тайёрланган махсус таомлар, ширинликлар, мусиқий фестиваллар ва концертлар бошланиб, шаҳардагиларга кайфият бағишлайди.
Изоҳ (0)