Бразилия собиқ президенти Мишель Темер суднинг уни ҳибсга қайтариш ҳақидаги қароридан сўнг полициянинг Сан-Паулудаги штаб-квартирасига келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рио-де-Жанейро федерал суди 8 май куни қатор коррупциявий можаролар бўйича терговлар кетаётгани учун Темерни ҳибсга қайтариш ҳақида қарор қабул қилди. У дастлаб 21 март куни Сан-Паулуда ҳибсга олинган бироқ орадан 4 кун ўтиб қўйиб юборилган эди.
Ҳозирда Темер полициянинг келгуси тақдири билан боғлиқ қарорини кутмоқда.
Изоҳ (0)