АҚШ КХДР томонидан санкциялар тартиби бузилгани муносабати билан илк бор Шимолий Корея кемаларидан бири — Wise Honest’ни тортиб қўйди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
17 минг тоннадан ортиқ юк ортишга қодир КХДР юк кемаси бошқа давлатларга кўмир етказиб берганликда айбланиб тортиб қўйилган. Бундай ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари билан тақиқланган.
Мазкур кема ноқонуний кўмир ташиб, КХДРга оғир машинасозлик жиҳозларини етказиш билан шуғулланган. АҚШ расмийлари суд тартибида кемани мусодара этишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)