АҚШ маъмурияти Хитой товарларига бож тўловларини 10 фоиздан 25 фоизгача ошириш қарори кучга кирди. «ТАСС»нинг хабар беришича, Хитой бунга қарши жавоб бериши кутилмоқда.
Хитой бош вазири ўринбосари Лю Хэ 9 май куни Вашингтонга келиб, америкалик ҳамкасблари — молия вазири Стивен Мнучин ва АҚШнинг савдо музокаралари бўйича вакили Роберт Лайтхайзер билан музокаралар олиб борган. Музокаралар 10 май куни ҳам давом этади.
Трамп 5 май куни Хитой билан савдо-иқтисодий музокаралар «жуда секин бораётгани» туфайли 10 майдан бошлаб тарифлар оширилишини маълум қилган эди.
Роберт Лайтхайзер Пекин савдо масалалари бўйича аввалги маслаҳатлашувлардаги келишувга амал қилмаётганини ва оширилган бож тўловлари 10 майдан жорий этилиши эҳтимолини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)