• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Жеймс Бонд фильми қачон олинади? 

    Дунёдаги энг машҳур кинофраншизанинг навбатдаги фильми «Жеймс Бонд 25» суратга олинишига оид режаларини эълон қилди. Унда актёрлар таркиби ва синопсис билан биргаликда фильм қаерларда суратга олиниши ҳақида ҳам маълумотлар бор. Унга кўра Ямайка, Норвегия, Италия ва Буюк Британия бўлажак фильмга локациялар сифатида танлаб олинган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Шу кунгача Бонд ҳақидаги киноасарлар Австрия, Швейцария, Туркия, Баҳама ороллари, Ҳиндистон, Исландия, Таиланд каби табиати ёки/ва меъморчилиги жиҳатдан жозибали мамлакатларда ҳикоя қилинган. Бу давлатлар ичида«007: Спектр» суратга олиш жараёнларига мезбонлик қилган Марокаш ҳам бор.

    Хўш, Ўзбекистон шаҳарлари қачон Бонд каби фильмлар учун локация сифатида танлаб олинади? Туризмни ривожлатириш қўмитаси шу хусусда мулоҳаза юритди.

    Келинг, бу саволга жавоб беришдан аввал қуйидаги учта саволга жавоб топайлик, дейилади хабарда.

    1. Бонд каби фильмларнинг бизда олинишидан нима наф?

    Travel Сомпетитиве Интеллигенcе маркетинг тадқиқотларига кўра дунё бўйлаб 40 миллион сайёҳ кўрган фильмларидан илҳомланиб, саёҳат манзилини танлайди. 2015—2017 йилларда дунё бўйлаб киносайёҳлар сони 80 миллиондан ошган бўлиб, уларнинг аксарияти Россия, Ҳиндистон ва Хитой фуқаролари ҳисобланади.

    «Гарри Поттер» фильмларида намойиш этилган масканларга келадиган сайёҳлар сони, ушбу киноасар дунё томошабинлари этиборига ҳавола этилгач, ўртача 50 фоиз, «Троя» фильмидан кейин Туркиянинг Чаноққаласига келадиган туристлар оқими 73 фоиз, «Довюрак» (Braveheart)да намоён бўлган Шотландиянинг Уоллес монументи зиёратчилари адади 300 фоиз (!) ошган.

    Энди, ўзингиз тасаввур қилинг, дунёнинг турли нуқталаридаги томошабинлар «Жеймс Бонд», «Бажариб бўлмас топшириқ» ёки «Форсаж» каби давомли ҳикояларга эга франшиза фильмларидан бирини томоша қилаяпти, у ерда эса «Samarkand, Uzbekistan» деган титр билан Registon майдони ёки бошқа обидалар чиқиб келса... Албатта, бу туристлар оқимини кескин оширишга ҳамда мамлакат брендини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмай қўймайди.

    Бошқа томондан чет эл кинокомпаниялари Ўзбекистонга фильм олиш учун келиши улар маҳаллий киносаноат вакиллари, мутахассислар ва тадбиркорлар хизматидан фойдаланади дегани. Иқтисодиётнинг барча секторларига ҳисса қўшилиши нуқтаи назардан хорижий киноларнинг бизда олинишини бир қанча миллионлик валютадаги тўғридан-тўғри инвестицияга тенглаштириш мумкин.

    Голливуд ёки Европа кинокомпаниялари Ўзбекистон ҳудудида фильм яратиши маҳаллий киноиндустрия учун катта мактаб бўлади. Соҳага янги тенденциялар кириб келиб, стандартлар юқорилашига туртки бўлади.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    2. Ўзбекистон бундай фильмларга локация бўлиш учун қанчалик муносиб номзод?

    Географик жойлашуви туфайли Ўзбекистон бой ва хилма-хил табиатга эга. Бир мамлакатда ҳам тоғлар, ҳам дарёю ўрмону дала-даштлар, ҳам бепоён чўлларни учратиш кинопродюсерлар учун иқтисодий жиҳатдан ҳам манфаатли ва жозибали кўриниши мумкин.

    Тарихий шаҳарларимиз, меъморий обидаримизу қадимий цивилизация қолдиклари турли киновоқеаларга мезбон бўлишга лойиқ. Айниқса, улар ўтган йиллар давомида катта фильмларда акс этмаган, таъбири жоиз бўлса, улар йирик продакшн компаниялари учун «яширинган жавоҳир» кабидир.

    Кино продюсерлар бизнесмен сифатида иложи борича чиқиш кам, кирим эса кўп бўлсин дейди. Чиқимлар камлиги, маҳаллий нархларнинг юқори эмаслиги Ўзбекистонни янада мафтункор қилади. Йил давомида қуёшли кунларнинг кўплиги, кунларнинг эса узунлиги табиатда суратга олиш учун идеал шарт-шароит ҳисобланади. Ахир, ёмғир ёғиб қолиши ёки қуёш эрта ботгани учун ёруғлик йўқолиб қолиши киночиларга оз-мунчага тушмайди.

    Хуллас, Ўзбекистон кино олиш учун манзил сифатида чакана вариант эмас. Шунчаки уни муносиб тақдим қилиш, инфраструктурани паралелл равишда аста-секин яхшилаш ва кинотуризм йўналишини комплекс равишда кенг қўллаб-қувватлаб, халқаро миқёсда тадбиқ этилаётган имтиёзларни жорий этиш ҳамда суратга олиш билан боғлиқ кўплаб чекловларни кескин қисқартириш энг долзарб муаммолардан биридир. Балки шунинг учун ҳам ўтган йиллар мобайнида Жеймс Бонднинг «тиши» Ўзбекистонга ўтмагандир?!

    3. Ўзбекистонни дунё киноижодкорлари орасида қандай тарғиб қилиш мумкин/керак?

    Албатта, кинотуризмни ривожлантириш учун энг аввало шу соҳа бўйича стратегия ва тизим ишлаб чиқилиши керак. Дунё бўйича хориж киноижодкорларини бирор мамлакатга жалб қилиш бўйича кинокомиссиялар шуғулланади. Ўтган йили мамлакат раҳбарининг махсус қарорига мувофиқ Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда шундай кинокомиссия ташкил топди.

    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 24 июлидаги «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3880-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташкил этилган.

    Ушбу ташкилот маҳаллий киносаноат вакиллари ҳамда хорижий кинокомпаниялар ўртасида воситачи, хорижлик ижодкорларга локация танлашдан тортиб мутахассислар излашгача маслаҳат ва амалий кўмак бериш вазифасини ўзига олди. Албатта, бугун энг катта вазифалардан бири бўлиб аввало ўша компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш турибди.

    Шу кунларда эса дунё киносаноати учун энг йирик воқелик Халқаро 72-Канн фестивали доирасида «Ўзбекистон Миллий павилиони»ни ташкил қилиш ишларига тараддуд кўрилмоқда. Канн фестивали нафақат киносанъати дурдоналарини намойиш этиш учун, балки (аслида кўпроқ ҳам) кино индустрияси иштирокчилари учун B2B музокаралар майдончасидир.

    Мазкур Ўзбекистон павилонида мамлакат кинотуризмининг имкониятларини дунё миқёсида муносиб намоён этиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан юқори сифатли турли реклама маҳсулотлар тайёрланган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Бу ўз ўрнида, Ўзбекистон кинолокацияларида халқаро миқёсдаги фильмлар олинишига йирик кинокомпаниялар, киноижодкорлар ва машхур актерлар билан келишувлар имзоланиши, ҳамда Ўзбекистон номини кино олами сарлавҳаларида катта битиклар билан ёзиб қўйиш имкониятини яратади.

    09.05.2019, 14:15   Изоҳ (0)   30455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хорижий инвестордан 47 минг долларни пора сифатида олган терговчи узоқ муддатга қамалди

    09.05.2019, 13:56

    Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти мақбарасини зиёратга қилиш учун минглаб одамлар келмоқда (видео)

    09.05.2019, 13:05

    Самарқанд шаҳрида ҳарбий техникалар ва қурол аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (фото) 

    09.05.2019, 12:31

    Шавкат Мирзиёев жон фидо қилган юртдошлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    09.05.2019, 11:42

    Тошкент ҳокимлиги «Ўлмас полк» акциясига рухсат бермаганди. Аммо акция барибир ўтказилмоқда

    09.05.2019, 11:35

    Прокуратура Қўқонда рўзадор ўқувчилар иссиқда югуртирилгани бўйича ўрганиш ўтказди

    09.05.2019, 11:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.