Шавкат Мирзиёев 9 май куни пойтахтдаги Хотира майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ушбу сана муносабати билан турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири Тошкент ботаника боғида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)