• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хорижий инвестордан 47 минг долларни пора сифатида олган терговчи узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қиличевнинг ўз касбига хиёнат қилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими ҳақидаги мақоласини чоп этди. Қуйида ушбу мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Яқинда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида навбатдаги жиноят иши кўриб чиқилди. Суд мажлиси очиқ олиб борилди. Жиноят тафсилотларини эшитган киши борки, таажжубланиши турган гап.

    Гап шундаки, 2017 йил август ойида Туркия фуқароси Осмон Бозкуртга тегишли «Serbo Textile» масъулияти чекланган жамиятида 129 тонна тайёр трикотаж маҳсулоти камомади аниқланади. Дастлабки суриштирувларда бу маҳсулотлар талон-торож қилингани маълум бўлади.

    Шу боис ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга берилган ариза туфайли ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят иши туман прокуратураси катта терговчиси Валижон Алиевга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) топширилади.

    Одатда, терговчи жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига асосан жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаши ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўриши керак. Буни қарангки, катта терговчи ҳақиқатни аниқлаш учун чўтал талаб қиладиганлар тоифасидан бўлиб чиқди.

    Жиноят ишига гувоҳ сифатида чақирилган О.Бозкурт ўз таржимони билан келганидаёқ терговчи қабиҳ режасини амалга оширишга киришади. Дастлаб таржимон У.Акрамовнинг уяли телефон рақамини сўраб олади. Терговчи жиноят иши бўйича жамият ходимларини у орқали чақириб туради. Шу тарзда икковлон ўзаро гаплашиб, яқин муносабатда бўлиб қолишади. Аслида В.Алиевга мана шундай илиқ муносабат керак эди.

    Терговчи О.Бозкуртга тегишли яна бир корхона, яъни «Bf Textile Production» масъулияти чекланган жамияти фаолияти юзасидан ҳам тафтиш ўтказишни бошлайди. Шу муносабат билан 2017 йилнинг октябрь ойи охирида таржимонни ўз хизмат хонасига чақиради.

    «Фабрикаларинга тегинмасак, айтмоқчиманки, фабрикадагиларнинг айбини топсак, жарима қилмаймиз, зарарни тўлиқ ундириб берамиз. Лекин хизмати бор. Ортиқча гап-сўз бўлмайдими?» — деб таржимонга мақсадини дангал айтади-қўяди.

    «Хўп-хўп тушундим, бизга нима хизмат?» — дейди таржимон бундай очиқ гапни кутмаганидан бироз довдираб.

    Терговчи унга уч бармоғини кўрсатиб, 30 минг АҚШ доллари беришини тушунтиради. Таржимон чўтал ҳақидаги хабарни таъсисчи О.Бозкуртга етказади.

    Буни эшитиб, табиийки, хорижлик инвесторнинг жаҳли чиқади. Лекин агар «ўғриларни топиб бериб, ҳаммасини қонуний ҳал қилса, зарарни ундириб берса, майли, айтганини берамиз» деган ўй билан пулни бир неча кунда тахт қилиб беришини айтади. Бу орада терговчи таржимонга бир неча маротаба қўнғироқ қилиб, пулни тезроқ етказишини талаб қилади.

    Тез орада айтилган маблағ етказилади. Муллажирингни қўлга киритганидан кайфияти чоғ бўлган терговчи таржимонга жиноят иши бўйича корхонанинг бошқа фаолиятига кўз юмишини, камомад бўйича айбдорни беш кун ичида топиб, жазога тортишини маълум қилади.

    Бир неча кундан сўнг терговчи яна таржимонга қўнғироқ қилиб, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жамиятдан сотилган тўқимачилик маҳсулотлари аниқланганини айтади. Корхона мутахассислари билан биргаликда ўша жойга бориб келиш зарурлигини тушунтиради. Икки нафар ходим терговчи билан бирга Учкўприк туманига етиб боради. У ерда топилган маҳсулотларни кўздан кечириб, омборга топшириб келишади.

    Қарасаки, терговчидан ҳамма мамнун, барча ишлар ваъда бўйича кетаяпти. Бундан фойдаланган V.Алиев яна таржимонга «ёрилади». Унга яқинда тўйи бўлаётганини, 5 минг доллар зарурлигини айтади.

    — Бунча пулни қаердан оламан? Ахир, яқинда О.Бозкурт керакли пулни бериб бўлди-ку?!

    — Ўзингиз бериб тура қолинг, кейин иш бўйича келишиб кетамиз, — деб қўярда-қўймай талаб қилади терговчи.

    Чорасиз қолган таржимон бу ҳақда О.Бозкуртга айтади. Ҳар ҳолда, О.Бозкуртнинг ҳам сўралган маблағни беришдан бошқа иложи қолмайди.

    Айни чоғда, орадан вақт ўтган сари терговчи жуда суст ҳаракат қилаётгани хорижлик инвесторнинг норозилигига сабаб бўлади. О.Бозкурт таржимонга ҳали ҳам асосий айбланувчилар топилмагани учун жаҳли чиқаётганини билдиради. Терговчи ваъдасини унутганини, шунинг учун камомадни қоплаш чоралари кўрилмагани, айбдор шахслар аниқланмаганини айтади. Терговчи билан жиддийроқ гаплашиш учун уни чақиртиришни талаб қилади.

    Шундан сўнг В.Алиев, О.Бозкурт ва У.Акрамов учрашишади. Шунда терговчи таржимонга қараб:

    — Хўжайининга тушунтир, озроқ кутиб турсин, ваҳимага асос йўқ. Айбдорни тез кунда қамоққа оламан.

    Бироқ терговчи жиноят иши бўйича аниқланган зарарни тўлиқ ундирмай, қолаверса, жиноят иши бўйича фақатгина 3 нафар шахсни айблаб, асосий айбланувчиларга чора кўрмай, ишни судга юборади. Аммо суд томонидан жиноят иши қўшимча терговга қайтарилади.

    Шунда терговни яна В.Алиев давом эттиради. Ва яна «эски ҳунари»ни бошлайди.

    Жабрланувчига «Тўйда қарз бўлиб қолдим, 15 минг доллар берсангиз, барча жиноятчиларни топиб, етказилган зарарни тўлиқ ундириб бераман» деб ваъда беради. О.Бозкурт ёнидан 7 минг 500 АҚШ доллари чиқариб унга тутқазади.

    Шундай қилиб, терговчи В.Алиев хорижий инвестор О.Бозкуртнинг жами 47 минг 300 доллари миқдоридаги пулини шилиб олади. Лекин дўпписи тор келган терговчи ваъдасини бажара олмайди. Унинг қуруқ ваъда билан алдаб юрганини тушунган жабрланувчи охир-оқибат ҳуқуқ-тартибот органига мурожаат қилади.

    Қиссадан ҳисса шуки, охир-оқибат судланувчига айланган катта терговчи ҳуқуқ соҳасида муайян назарий билим ва амалий тажрибага эга. Яъни, қинғир қадам қаерга олиб боришини жуда яхши билган. Билиб туриб, шу йўлдан қайтмагани учун муносиб жазосини олди. Мана, энди у 15 йил сим деворлар ортида ўтириб, хулоса чиқаришига тўғри келади.

    09.05.2019, 13:56   Изоҳ (0)   25621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти мақбарасини зиёратга қилиш учун минглаб одамлар келмоқда (видео)

    09.05.2019, 13:05

    Самарқанд шаҳрида ҳарбий техникалар ва қурол аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (фото) 

    09.05.2019, 12:31

    Шавкат Мирзиёев жон фидо қилган юртдошлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    09.05.2019, 11:42

    Тошкент ҳокимлиги «Ўлмас полк» акциясига рухсат бермаганди. Аммо акция барибир ўтказилмоқда

    09.05.2019, 11:35

    Прокуратура Қўқонда рўзадор ўқувчилар иссиқда югуртирилгани бўйича ўрганиш ўтказди

    09.05.2019, 11:19

    Марказий банк «Давр банк»нинг Учтепа филиали устидан тушаётган эътирозларни ўрганди

    09.05.2019, 11:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.